Bilimlar bazasi

Олий ва урта махсус таълим вазирллиги
Самарканд давлат чет тиллар институт
Компьютер имитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни Web-иловасини дастурий таъминотини яратиш

...

Таълимда инновацион технологиялар халқаро журнал 3 сон, 1 жилд

Ахборот технологиянинг жадал ривожланиши таълим соҳасининг барча йўналишида ўқув жараёнини самарадорлигини ошириш истиқболларини очиб бермоқда. Таълим соҳасида ахброт технологиялари асосида ўқитишни ташкиллаштириш борасидаги илғор ёндашувларнинг ишлаб чиқишга олиб келди. Мазкур ёндашувларнинг моҳияти сўнгги йилларда ахборот технологияларини дастурий воситалари асосида компьютер имитацион моделлар (КИМ) ёрдамида ифодаланиб келинмоқда. КИМ тушунчаси луғавий жиҳатдан қандай маънони англатади? Ушбу тушунча негизида таълим соҳасини самарадоалигини оширишда қандай афзаликларга эришиш мумкин? КИМ – объектнинг ички ва ташқи хоссаларини муайяан талаблар а меъёрлар, техник топшириқлар ва сифат кўрсаткичларига мос равишда визуаллаштириш саналади Одатда КИМ жараёнида машиналар, дастгоҳлар, ишлаб чиқариш қуроллари ҳамда технологик жараёнларни имитацион моделлари намойиш этилади. КИМ илмфан, техника, ишлаб чиқариш ва ахброт технологияларнинг ривожи туфайли таълимни методик жиҳатдан ривожланишнинг янги босқичига ва такомиллаштирилган мукаммал очиқ тизимига ўтишга имконият яратади. Ахброт технологиялари асосида таълимнинг очиқ кўринишдаги тизимга айланишини англатади.